1

Президент: "Вакцинанинг энг маъқулини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз"

ЖАМИЯТ 20.02.2021, 21:31
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Президент: "Вакцинанинг энг маъқулини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз"

Шавкат Мирзиёев 19 феврал куни Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш масаласи ҳақида гапирди.

“Мана, эмлаш тўғрисида кўп-кўп гаплар бўляпти. Aлбатта, биз ҳам Европа, Хитой, Россиядаги ҳамкорларимиз билан вакцина бўйича ишлаяпмиз. Ҳамкорлик қилиб, албатта, олиб келамиз.

Эмлаш чораларини, албатта, кўряпмиз. Уни ҳам шошилиб қилиш мумкин эмас. Мен ҳозир ўзим ҳар ҳафтада 2-3 кун ўтираман: қайси вакцина энг маъқули? 3 триллион пулни захира қилиб қўйганмиз.

Унинг (вакцинанинг) энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга мос, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз. Етти марта эмас, ота-бобомиз айтганидек, ўн марта ўлчаб, бир марта кесамиз. Халқимизнинг саломатлигини ўйлаш мен учун энг катта масалалардан бири.

Синовларни ўтказяпмиз. Қайси синов маъқул бўлса, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда бу вакцинани албатта етказиб олиб келамиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1