АсосийJamiyat

«TOEFL» тоифасидаги халқаро имтиҳонлар ДТМда ташкиллаштирилади

'«TOEFL» тоифасидаги халқаро имтиҳонлар ДТМда ташкиллаштирилади'ning rasmi

2021 йил 2-чоракда «TOEFL» тоифасидаги халқаро имтиҳонлар ДТМда шартнома асосида ташкиллаштирилади.

Бу ҳақда АОКАда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

2021 йил якунига қадар чет тилларидан янги форматдаги кўп даражали тест тизимини амалиётга жорий этилиши режалаштирилган.

Мазкур кўп даражали тест синови тизими халқаро таълим тизими имтиҳонларига мос келиши билан биргаликда CEFR шкаласининг B1-B2-C1 даражаларини ўз ичига олган ягона форматга эга бўлади. Бунда барча кўникмаларни баҳолай оладиган янги баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.

2021 март-апрел ойларида Давлат тест маркази томонидан академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича тест синовлари бепул тарзда ташкил этилади.

Тест синовидан мувафаққиятли ўтган академик лицей битирувчиларига давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим этилади.

2021 йилнинг 2-чорагидан ҳалқаро таълим ташкилоти ETS (Educational Testing Service) томонидан ўтказиладиган «TOEFL ITP», «TOEIC», «TOEFL IBT» халқаро имтиҳонларини Давлат тест марказида шартнома асосида ташкиллаштириш режалаштирилмоқда».

    Бошқа янгиликлар