АсосийJamiyat

1 ёшдан ошган қизалоқ онаси тарбиясига олиб берилди

'1 ёшдан ошган қизалоқ онаси тарбиясига олиб берилди'ning rasmi

Нигина яхши орзу-хаваслар билан турмушга чиқди. Аммо ҳаёти ўзи ўйлаганидек кечмади.  Орадан икки йил ўтиб, келишмовчиликлар ва тушунмовчиликлар сабаб, уйдан кетишга мажбур бўлди. Аммо эндигина юра бошлаган жондан азиз қизини ўзи билан олиб кетолмади. Турмуш ўртоғининг қаттиқ қаршилиги боис, албатта. Маҳалла ва қўни-қўшни билан бир неча маротаба турмуш ўртоғининг уйига боришлар бефойда бўлди, турмуш ўртоғи на ярашди ва на болани берди. Шундан сўнг Н.Тошмуродова судга мурожаат қилишга мажбури бўлди.  Бу ҳақда МИБ Даракчига маълум қилди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Жаддиевдан ундирувчи Тошмуродова фойдасига 2019 йил 28 октябрда туғилган вояга етмаган фарзандини онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 19 февраль куни бола ундирувчига олиб берилди.  

Бюро ўз ваколатлари доирасида вазифасини амалга оширди, аммо фарзанд йиллар ўтиб армон қилмаслиги, ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишга минг карра ҳақли эканлигини вақтида англаб етиш пушаймонликлар олдини олишини унутмайлик.

    Бошқа янгиликлар