АсосийJamiyat

Меҳнат шартномасидаги ҳуқуқларингиз бузилса, қандай қонуний ҳаракат қилиш мумкин?

'Меҳнат шартномасидаги ҳуқуқларингиз бузилса, қандай қонуний ҳаракат қилиш мумкин?'ning rasmi

"Даракчи" таҳририятига Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Камоловадан мурожаат келиб тушди:

— Ҳужжатга кўра, иш вақтимиз 8:00 дан 17:00 гача. Бироқ кечки соат 21:00 гача ишлатишади. Аммо бунинг учун қўшимча ҳақ тўланмайди. Меҳнат шартномаси­даги ҳуқуқларим бузилаётгани юзасидан қандай қонуний ҳаракат қила оламан?

Фуқаронинг мурожаатига жавоб олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси ўринбосари Аҳрор СУЛАЙМОНОВ билан боғландик...

— Қонунга асо­сан, 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кун­ги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги ло­зим. Иш вақтидан ташқари ишлар хо­димнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.

Демак, ушбу вазиятда, агар сизнинг розилигингиз олинмай, иш вақтидан ташқари ишлар қўлланилаётган бўлса, ҳақиқатдан ҳам меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаётган ҳисобланади. Бундай ҳолатда меҳнат ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишни сўраб, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар (шаҳар Бандлик бош бошқармаси Дав­лат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, шаҳар прокуратураси)га, шунингдек, ФИБ судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд.

    Бошқа янгиликлар