АсосийJamiyat

"Uzbekistan Airways"нинг онлайн-рўйхатдан ўтиш хизмати ишга тушди

'"Uzbekistan Airways"нинг онлайн-рўйхатдан ўтиш хизмати ишга тушди'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" АЖ йўловчилари 1 март санасидан бошлаб  авиакомпания қатновларига онлайн-рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланишлари мумкин.  

Авиакомпания хабарида айтилишича йўловчилар энди уйда,  офисда ва интернетга эга бўлган ҳар қандай қулай жойдан рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳозирда мазкур хизмат " Uzbekistan Airways " АЖнинг фақат маҳаллий қатновларига тақдим этилмоқда.  

 Онлайн рўйхатдан ўтиш учун авиакомпаниянинг www.uzairways.com веб-сайтида "рўйхатдан ўтиш" тугмасини босинг.  

Онлайн рўйхатдан ўтиш парвоздан 24 соат олдин очилади ва 120 дақиқа олдин ёпилади.  

 

 

    Бошқа янгиликлар