1

Бахтли инсонларга хос 10 та одат

СУҒДИЁНА 15.02.2016, 15:13
Бахтли инсонларга хос  10 та одат

“Хаёл ҳаракатни, ҳаракат одатни, одат феъл-атворни, феъл-атвор тақдирни яратади”, деган ибора бор. Бахтли бўлиш одати ҳар қандай шароитда ҳам омадни қўлдан бой бермасликка ёрдам беради. Бахтли бўлишни истайсизми? Унда мана бу фойдали одатлар беминнат ёрдамчингизга айлансин! 

1.Ҳар бир бахтсизликдан ҳам бахт қидиринг
Кимдир ишдан бўшашни узоқ муддатли депрессия деб, кимдир буни бошқа соҳада омадни синаб кўриш учун берилган имконият деб қабул қилади. Оптимизм – ҳар қандай ҳаётий батарейкага қувват берувчи қудратли мотордир. Бахтли одамлар ҳар қандай омадсизликнинг, бахтсизликнинг фақатгина яхши томонларинигина кўради. Айнан шу нарса уларни энг қийин вазиятлардан ҳам осонлик билан олиб чиқади ва бахтли лаҳзаларни ҳадя этади.

2. Кечиримлилик
Бахтли инсонлар ҳеч ким уларни тақдир синовларидан қутқариб қолиш учун ёрдам бермаслигини яхши тушунишади. Атрофидаги одамлардан ёрдам кутмай, ўзлари ҳаракат қилишади, ҳеч кимдан хафа бўлишмайди. Йиллар давомида қалбингизни эзиб келган хафагарчилик оғир юкка айланиб, юрагингизни емира бошлайди. Бахтли одам эса хафа қилган одамни тезда унутади, бемаъни ўй-фикрлар билан ўзини қийнамайди.

3. Сеҳрли лаҳзаларни кутиб, умрингизни ўтказманг
Ўзимизни қийнамай, оқ отдаги шаҳзодани, вертолётда учиб келадиган сеҳргарни ёки эртанги кундан мўъжизани кутиш бу ҳаётингизга ўта масъулиятсизлик билан қарашдир. Бахтли одамлар эртанги кундан кўп нарса кутмай, бугунги куннинг ҳар бир лаҳзасидан лаззатланиб яшайдилар.  Бахтли онлар эса кутганлардан кўра уни кутмаганларга кўпроқ насиб этади.

4. Ўзингизга ёққан касбда ишланг
 Агар инсон 10 йил давомида ўзи ёқтирмаган касбда ишласа ва меҳнати эвазига арзимаган маош оладиган бўлса, доимо раҳбариятдан танқид эшитса, бундай одамни бахтли ҳисоблаб бўладими? У бутун умрини ҳаётдан лаззатланиш ҳақида орзу қилиб ўтиб кетиши мумкин. Фақатгина ўзингизга ёқадиган, кўнглингиздаги касбда ишланг, шундагина унинг қийинчиликларини ҳис этмайсиз.

5. Билим олишдан тўхтаманг
Янги китобдан, мусиқадан ҳайратга тушишни ўрганинг. Бахтли бўлишни истаган инсонлар ҳаётларини янги саҳифадан бошлашдан, ёшларидан қатъи назар ўзларини намойиш қилишдан тортинмайдилар. Ахир янги билимга эга бўлмай туриб, инсон ўзини кўрсата олмайди. Ҳаётга янгича кўз билан қараш ижодий ғояларни юзага келтиради.

6. Сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари хавотирга солмасин 
Бахтли одамларни бошқалар ўзлари ҳақида нима деётгани, нима деб ўйлаётганлари умуман қизиқтирмайди. Бировларнинг фикри уларни ташвишга солмайди. Ҳаммага бирдай ёқиш мумкин эмас. Сизга ҳам ҳамма бирдек ёқмайди, демак уларга ҳам сизнинг ёқишингиз шарт эмас. 

7. Ўзлигингизни йўқотманг
Бахтли одам бировга кўр-кўрона тақлид қилмайди. Ҳаётдаги ўз ўрнингизни, принципларингизни, симпатия ва антипатиянгизни аниқлаб олинг. Кўнглингизга ёқадиган ишларни бажаринг, ўзингизни  қолипга солиб, бировларнинг фикри билан иш қилманг.

8. Дўстлашишни ўрганинг
Ҳақиқий дўст кулфатда билинади, дейишади. Аммо кутилмаган бахт ҳам дўстлик учун жиддий синов бўлиши мумкин. Бошингизга кулфат тушганда бегоналар ҳам ҳамдардлик билдириши мумкин, аммо бахтдан энтикканингизда ёнингиздаги дўстим деб ўйлаган одамингиз сиз билан бирга қувона олармикин? Дўстларингизни руҳий ижобий қувват билан таъминланг, уларнинг муваффақиятларидан бирга қувонинг, ҳаётингизнинг ҳар қандай лаҳзасида сизни қўллаб-қувватловчи дўстларингизнинг қадрига етинг.

9. Ҳаётингизни ўзгартиришдан қўрқманг
Бахтли инсон ҳеч қачон ўзини-ўзи жисмонан ва руҳан чекламайди. Фақатгина шахсий хоҳишларни жиловлаш мумкин. У ҳаётини ўзгаритиришдан, янги ва нотаниш бўлган жойларга боришдан, олға интилишдан қўрқмайди, ҳаётини ўзгартирсагина кўп нарсага эга бўлишини тушунади. 

10. Ўз устингиздан кулишни ўрганинг
Инсон ўз устидан кулиш қобилиятини унутса, ҳамма нарсасини йўқотган ҳисобланади. Ўз устингиздан кулиш сизни ҳар қандай қўрқув ва тортинчоқликдан қутқаради. Юмор ҳиссининг бойлиги ақллилигингиздан ҳам дарак беради. Ахир ахмоқ одамнинг ҳазили ҳам аҳмоқона бўлади.

Бу оддий қоидаларга амал қилсангиз, ўзингизни дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблайверинг!

Манба: www.domashniy.ru

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1