Италиялик микробиологлар мамлакат шимолида, Ломбардия вилоятида SARS-CoV-2 коронавирусининг «Нигерия» турини топдилар. Бу ҳақда Риа новости хабар қилди.
Таъкидланишича, олимлар мавжуд вакциналар унга қарши самарасиз бўлиб қолишидан қўрқишади.
"Бу ҳозирги пайтда, асосан, Африкада, яъни Нигерияда тарқалаётган ноёб вариант. Аммо, бутун дунё бўйлаб далиллар мавжуд. Булар кам бўлсада, уларнинг сони кўпаймоқда", - деди Италия Жамияти президенти, вирусология фанлари доктори, профессор Арнальдо Карузо.
Унга кўра, «нигериялик» штамм тасодифан топилган.
"Илмий жиҳатдан, энди вирусни ажратиб олиб, ушбу штаммнинг асл варианти ва бошқа маълум бўлган мутацияларга нисбатан кўпроқ ёки камроқ тажовузкорлигини баҳолашимиз жуда муҳимдир. Ва у эмлаш натижасида келиб чиқадиган антикорларга чидамли бўладими", дея қўшимча қилди Карузо.
Унинг таъкидлашича, ушбу штамм мутациялар билан ажралиб туради, унга қарши мавжуд вакциналар самарасиз бўлиши мумкин.
Ўтган ёзда Брессиялик микробиологлар коронавируснинг иккита янги вариантини аниқлашга муваффақ бўлишди, аммо уларнинг ҳар иккаласида ҳам асл вариантга нисбатан патоген салоҳият сезиларли даражада кам эди. Бу, ўшанда италиялик мутахассислар ўйлаганидек, вируснинг заифлашувидан далолат беради.
Нигерияда янги коронавирус турининг пайдо бўлиши декабрь ойи охирида маълум бўлди. Африкалик касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълумотларига кўра, Нигериянинг Осун штатида иккита беморнинг намуналарини текширишда янги вариант топилди.
Италияда коронавируснинг учта - «Британия», «Бразилия» ва "Жанубий Африка" тури аниқланди. иккала вариант ҳам Ломбардияда январь охири ва февраль ойи бошларида топилган. Ушбу ҳудуднинг тиббий маъмуриятининг маълумотларига кўра, ҳозирда унинг ҳудудида коронавируснинг ушбу вариантлари улуши 60 фоиздан ошган, ҳолбуки икки ҳафта олдин бу унинг ярми эди. Бундай ҳолда, Ломбардияда вируснинг доминант тури унинг «британча» навидир.
Аввалроқ, декабрь ойининг ўрталарида Буюк Британияда коронавирус мутацияси - VUI-202012/01 топилган эди. Кейинчалик у асл нусхадан 56-70 фоизга тезроқ тарқалиши маълум бўлди. Шунингдек, ушбу штамм беморларда ўлимга олиб келиши эҳтимоли юқори деб тахмин қилинган.