2021 йилнинг 02 март куни соат 10:00 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани Турон МФЙ.,да яшовчи ҳомиладор бўлган 28 ёшли Нилуфар Т.,нинг уйига номаълум шахс бостириб кирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Босқинчи аёлдан тақиб олган тилла-тақинчоқлариолиш учун электрошокер билан ҳужум қилган. Девор ошиш йўли орқали уйдан чиқиб қочиб кетаётган ўғри маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Мансурбек М., содир қилганлиги аниқланиб, тилла-тақинчоқлар ва электрошокер мосламаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мансурбек М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
02.06.2021, 18:26
Жорий йилнинг 01 май куни Шаҳрисабз шаҳар ИИБ га фуқаро У.Қ. (эркак) ва бошқалар томонидан ариза келиб тушган бўлиб унга кўра, авиакассада иш юритувчи бўлиб...24.05.2021, 18:36
Аввалроқ, Ангренда 8 та машина иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳодисанинг қўшимча тафсилотлари ҳақида маълумот...19.05.2021, 15:18
2021 йилнинг 22 апрель куни Ғишт-кўприк божхона пости яқинида 25 ёшли А.Умиджон ва 30 ёшли П.Искандарлар ўртасида Қозоғистон Республикасига кириб чиқувчи фуқаролар учун ПСМ тестидан...12.05.2021, 17:26
2021 йил 10 май куни соат тахминан 17:20 ларда 35 ёшли Д.Нуриддин ва “Қадимий Ангор” маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.Қулсоатлар Ангор тумани “Шарқ Гули” маҳалласи...