АсосийSUG'DIYONA

Психологларнинг фикрича, замонавий эркаклар гўзал эмас ақлли аёлларни танлашмоқда

Австриялик ва америкалик психологлар замонавий эркаклар бугунги кунда аёл кишининг ташқи гўзаллигидан кўра, ички дунёсига, ақлига кўпроқ эътибор беришмоқда, деган хулосага келди.

Бу ҳақда “mir24.tv” нашри хабар беради. Инсбурк ва Шимолий-Ғарбий университетларнинг мутахассислари бир неча халқларнинг маданиятини ўрганиш жараёнида охирги ўн йил давомида кучли жинс вакиллари ўзларига умр йўлдоши қидираётганда ақлли аёлларни танлаётганини аниқлади.

Тадқиқот натижалари гўзаллик илгаригидек биринчи ўринда эмаслигини кўрсатди. Замонавий эркаклар энг аввало аёлларнинг ақлий қобилиятларини қадрлашмоқда, бу Европа мамлакатлари ва АҚШда кўпроқ кўзга ташланади.

Профессор Элис Иглининг тушунтиришича, эркаклар оила қуриш ҳақида ўйлаганда, ўқимишли ва олий маълумотли аёл оила бюджетига ўз ҳиссасини қўшишини ҳам эътиборга олишади, пул эса ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Олимлар яна қўшимча қилиб, чиройли, ақлли, ижобий фазилатларга эга идеал қизни топиш катта омад эканлигини ҳам айтиб ўтишди. Буни эркаклар ҳам қўллаб-қувватлади.

    Бошқа янгиликлар