АсосийIqtisodiyot

Нақд пуллар қачон яроқсиз ҳисобланишини биласизми?

'Нақд пуллар қачон яроқсиз ҳисобланишини биласизми?'ning rasmi

Нақд пулларнинг ҳолати, улардан фойдаланиш билан боғлиқ саволлар кўпчиликни қизиқтиради. Марказий банкка ижтимоий тармоқлар ва бошқа расмий алоқа каналлари орқали келиб тушган саволларга Марказий банкнинг Нақд пул муомаласи департаменти директори Фазлиддин БОЗОРОВдан жавоб берди. 

Хўжалик юритувчи субъектлар қандай ҳолатдаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари лозимлиги ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари мумкинлиги белгиланган. Хусусан, булар:

  • ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, (жумладан ғижимланган) доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар;
  • йиртилган ва елимланган пуллар, агар пулнинг иккала қисми шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;
  • бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;
  • шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллардир.

Бу талаблар Марказий банкнинг “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома” “сўм”нинг тўловга яроқлилик белгиларни аниқлаш қоидалари (2018 йил 29 июнда 3028-сон билан рўйхатга олинган)да белгилаб берилган.

Янада аниқроқ бўлиши учун тушунтириб ўтаман.

Банкларда нақд пулларни саралаш жараёнида улар “муомалага яроқли”, “эскирган”, “тўловга яроқсиз” пуллар тоифаларига ажратилади.

Сийқаланмаган, яъни банкнот қоғозининг мустаҳкамлиги, уни яна муомалада айланиши учун имконият берадиган даражада мустаҳкам пуллар “муомалага яроқли” банкнотлар тоифасига киради.

Бундай банкнотларнинг шикастланганлиги қуйидаги даражада бўлиши талаб этилади:

  • ҳеч қандай шикастланиш белгиларига эга бўлмаган банкнотлар;
  • банкнотнинг айрим қисмига (ёки қисмларига) ёзилган ёзувлар ёки бўялган (бўёқ тўкилган) жойи банкнот умумий ҳажмининг 5 фоизидан ошмайдиган ҳамда пулнинг номиналини ёки унинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган банкнотлар;
  • банкнотнинг йиртилган, тешилган жойининг диаметри ёки йиртилиб тушган бурчаги (қисми) 1 см.дан ошмайдиган ҳамда ушбу шикастланишлар банкнотнинг номиналини ёки унинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган банкнотлар;
  • ранги кескин тарзда ўзгармаган банкнотлар.

“Эскирган” банкнотларга эса юқоридаги талабларга жавоб бера олмайдиган пуллар киради. Шу ўринда савол туғилади. Эскирган пуллар савдо нуқталарида қабул қилинадими? Албатта. Эскирган пуллар тўловга яроқли ҳисобланади. Шу боис улар савдо нуқталарида қабул қилиниши шарт.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар