АсосийSUG'DIYONA

Жоли ҳеч қачон фарзанд кўришни истамаганлигини айтди

Актриса ва режиссёр Анжелина Жоли ҳеч қачон она бўлишни истамаганлигини, аммо илк етим болани боқиб олганда, ҳаёти батамом ўзгариб кетганлигини билдирди, деб хабар берди “Gazeta.ru”  нашри.

“Фарзанд кўришни, ҳомиладор бўлишни, она бўлишни истамаганим ғалати ҳолат.  Ҳеч қачон бола билан уйда ўтиришни, она бўлишни тасаввур қилолмасдим”, – деди Жоли юзда табассум билан. Анжелина Камбожа мактабларидан биридаги болалар билан ўйнаб ўтираркан, бирдан унинг хаёлига унинг ўғли шу мамлакатда яшаши ҳақидаги фикр келади ва 2002 йилда камбожалик Мэддоксни фарзандликка олади. Орадан бир йил ўтгач, Жоли унинг шарафига Баттамбанг вилоятида жамғарма очади.

Айни кунда актриса Камбожада “Улар аввал отамни ўлдиришди” номли фильмда суратга тушди. Бу фильм “Улар аввал отамни ўлдиришди: Камбожалик қизнинг хотиралари” асари асосида суратга олинмоқда. Бу ишда Жолига ўғиллари Мэддокс ва Пакс ёрдам бермоқда. Жоли турмуш ўртоғи Брэд Питт билан 14 ёшли Мэддоксни, 12 ёшли Паксни, ўн ёшли Захарни, тўққиз ёшли Шайлони ва етти ёшли эгизаклар Нокс ва Вивьенни тарбиялашмоқда.

    Бошқа янгиликлар