АсосийJinoyat

Россияда тўрт ёшли қизчани ўлдириб, бошини узиб олган самарқандлик аёл Ўзбекистонга депортация қилинади

'Россияда тўрт ёшли қизчани ўлдириб, бошини узиб олган самарқандлик аёл Ўзбекистонга депортация қилинади'ning rasmi

2017 йилнинг январь ойида тўрт ёшли қизчани ўлдиришда айбдор деб топилган, Ўзбекистонда туғилган собиқ энага Гулчехра Бобоқулова мажбурий даволаниши тугагандан сўнг Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Ички ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди, деб ёзмоқда Meduza.

Ички ишлар вазирлиги 2017 йилда Бобоқулованинг Россияда қолиши исталмаган деб топилганини айтди. "Даволаш тугагандан сўнг, у Россиядан ташқарида депортация қилинади", - дейилади бўлим хабарида. Бобоқулованинг даволаниши қачон тугайди, Ички ишлар вазирлиги бу ҳақда ҳали маълум қилмаган.

Февраль ойида "Московский комсомолец" Бобоқулованинг Қозон шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасида бўлганлиги ҳақида хабар берган (бу маълумот расман ошкор этилмаган). Аёлнинг онасининг айтишича, шифокорлар Бобоқулованинг аҳволини барқарор деб баҳолашган ва агар тегишли ҳужжатлар келиб тушса, уни депортация қилишга тайёр.

Бобоқулова томонидан ўлдирилган қизнинг онаси Евгения Мещерякова даволаниш тугагандан сўнг, собиқ энага оиладан қасос олиши мумкинлигидан қўрқмоқда, дейилади  хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 29 февраль куни Россиянинг Москва шаҳрида “Октябрское поле” метро станцияси атрофидаги уйлардан бирида қотиллик рўй бериб, оила энагаси ҳисобланган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулова ўзининг қарамоғида бўлган тўрт ёшли қизчани ўлдириб, бошини танасидан жудо қилган ва боланинг бошини кўтариб кўчада юрганлиги барчани даҳшатга солган эди.

    Бошқа янгиликлар