АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди

'Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон президенти 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида иштирок этиб, бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди. 

Хсусан, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш таклиф этилди.

"Биз Бокуда ўтказилган саммитда адабиёт ва санъат соҳасида Халқаро мукофотни таъсис этиш ташаббусини илгари сурган эдик.

Ташкилотимизга аъзо давлатларнинг Сиз, ҳурматли раҳбарларига Туркий Кенгашнинг илм-фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларини, шунингдек, туркий дунё бирлигини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган атоқли шахсларни рағбатлантириш мақсадида халқаро мукофот таъсис этиш ҳақидаги таклифни маъқуллаганингиз учун ташаккур изҳор этаман.

Ушбу мукофотни Мир Алишер Навоий номи билан аташ ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаганингиз учун ўз номимдан, Ўзбекистон халқи номидан чуқур миннатдорлик билдираман. Бундай ҳурмат-эътибор ва ишонч биз учун катта шарафдир.

Биз буни барча туркий халқларнинг фахру ифтихори бўлган, улуғ зот – Алишер Навоийга юксак эҳтиром ифодаси, деб қабул қиламиз. Бу нуфузли мукофотнинг таъсис этилиши туркий бирлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз", - деди ўз нутқида давлат раҳбари. 

 

 

    Бошқа янгиликлар