Иммунитетни қандай кўтариш мумкин?

САЛОМАТЛИК 23.02.2016, 11:33
Иммунитетни қандай кўтариш мумкин?

Икки ҳафта бурун шамоллаб қолгандим. Энди соғайдим деганимда яна қайталаяпман. Иммунитетим заифлашиб қолган чоғи. Уй шароитида иммун тизимини мустаҳкамловчи қандай усулларни тавсия қиласиз? 

Шарофат, Сирдарё вилояти 

Саволга олий тоифали шифокор – терапевт Нодира ҲАМРОЕВА жавоб беради: 

Иммунитетни чиниқтириш учун аввало кун тартибингизни тўғри режалаштиринг. Жисмоний ва ақлий зўриқиш тенг тақсимланиши лозим. Шу билан бирга ҳар куни ярим соат бўлсада тоза ҳавода сайр қилинг. Етарлича ухланг, дам олинг. Таомномада кўпроқ мева ва сабзавотлар, қоқлардан тайёрланган егуликлар иштирок этсин. Наҳорга қуйидаги рецептни тайёрлаб кўришни тавсия этаман. 100 граммдан ёнғоқ, майиз, туршак, қора олхўри ва анжир қоқсини гўштқиймалагичдан ўтказиб, оз миқдорда асал билан аралаштиринг. Мазкур аралашмани ҳар куни эрталаб бир ош қошиқдан истеъмол қилишга одатлансангиз, иммунитетингиз ҳам яхшиланади, мадорсизликдан ҳам фориғ бўласиз. Яна бир тавсия, тушлик ва кечки овқатни кўкпиёз, редис ва барра саримсоқпиёз билан тановул қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1