АсосийSalomatlik

Чет элда эмланганлар юртимизга қайтгач, қайтадан эмланадими?

'Чет элда эмланганлар юртимизга қайтгач, қайтадан эмланадими?'ning rasmi

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда қайтадан эмланиши шарт эмаслигини маълум қилди.

Хабарга кўра, бундай ҳолатларда тиббиёт муассасалари ходимларига мазкур сертификат тақдим этилади ва фуқаро эмланганлар рўйхатига киритилади. Хорижда вакцина қабул қилган фуқаролар 2 ёки 3 босқичли эмлашдан тўлиқ ўтганларидан сўнггина эмланганлик сертификатини олади. Баъзи давлатларда сертификат ўрнига маълумотнома берилади. Бу маълумотномада эмлашнинг барча босқичидан тўлиқ ўтган ёки ўтмаганлик тўғрисида ёзувлар киритилган бўлади. Бу ҳужжат тиббиёт ходимлари томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур фуқарони эмлаш бўйича хулоса қилинади.

Қайд этилишича, агар фуқаро чет элда ҳам мамлакатда қўлланилаётган вакцина билан эмланишни бошлаган бўлса, кейинги босқичларни Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.

Бошқа янгиликлар