Россияда ҳайвонлар учун мўлжалланган COVID-19’га қарши «Карнивак-Ков» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» хабар берди.
Хабарга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ва қўмита ҳузуридаги Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги давлат илмий маркази олимлари россиялик ҳамкасблари билан мазкур вакцинанинг синов жараёнларини Ўзбекистонда ҳам ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, айни пайтда олимлар мазкур эмлама билан эмлангандан кейин ҳайвон танасида ковидга қарши иммунитет қанча вақт сақланишини ўрганмоқда. Маълумотларга кўра, унинг энг кам муддати 6 ой. Оммавий ишлаб чиқариш апрель ойи охирларида бошланиши кутилмоқда.
Шунингдек, эмламанинг биринчи босқич синов жараёнлари юқори самара берса, иккинчи босқич синов жараёнлари Ўзбекистондада ҳам ўтказилади.