1

Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

САЛОМАТЛИК 25.02.2016, 14:06
Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

Айтишларича, карам шарбати ошқозон ярасига даво бўлар экан. Шу ростми? Карамнинг яна қандай фойдали хусусиятлари бор?

Анора, Ангрен шаҳри

Йўталда: барра карам шарбатини илиқ ҳолида таъбга кўра асал ёки шакар билан аралаштириб, бир кунда 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш лозим. Муолажа давомийлиги 5-6 кун.

Бош оғриғида: оғриқ бераётган бош қисмига иссиқ сувда чайилган карам баргини қўйиб, устидан қўл билан босиб туринг. 10 дақиқалардан сўнг оғриқ енгиллашади. 

Гастрит хуруж қилганида: янги чиқарилган карам шарбатини ярим стакандан 3-4 маҳал қабул қилиш керак. Шарбат овқатдан 40 дақиқа олдин ичилгани маъқул. 

Бавосирда: қабзият сабаб юзага келган бавосирда карам шарбати 1 кунда 1 маҳал 1 стакандан ичилади. Ушбу сабзавотдан тайёрланган салатни эса 1 кунда 2 мартагача истеъмол қилиш мумкин. 

Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларида: кунора 100 граммдан карам шарбатини 2-3 маҳал ичиш лозим. Шарбат овқатдан 40-50 дақиқа олдин ичилса, шифо бўлади. 

Атеросклерозда: овқатдан 20 дақиқа олдин ярим стакан янги чиқарилган карам шарбатини озроқ асал билан аралаштириб ичиш мумкин. Шарбатли муолажа 1 кунда 3 маҳал бажарилади. 

Милк яллиғланишида: барра карам баргини узоқ вақт оғизда чайнаш лозим. Шу билан бирга, оғиз бўшлиғини карам шарбати билан чайқаш ҳам яхши натижа беради. 

Тери куйиши, яралар: Бир нечта карам баргини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, 1 дона тухум сариғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани жароҳат устига қўйиб, дока билан боғланади. 

Қандли диабетда: тўғралган карамни туз билан яхшилаб аралаштириб, шарбатини ажратиб олинг. Айнан мана шу шарбат қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради. Бу шарбатни кунора ёки қанд миқдори кўтарилганида қабул қилиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1