АсосийJamiyat

Юқоричирчиқ туманида қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Юқоричирчиқ туманида қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

“C.L.” МЧЖ раҳбари И.А., иш бошқарувчиси Ў.Ш. ва бошқалар корхонага текстиль фабрикаси қуриш учун ажратилган ер майдонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуни талабларига зид равишда ўзбошимчалик билан 59 минг м3 қум-шағал аралашмасини қазиб олишиб, ноқонуний равишда сотиб юборганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар