АсосийSUG'DIYONA

Олимлар семиришга сабаб бўлувчи янги омилни аниқлади

Нейрофизиологларнинг аниқлашича, тўйиб ухламаслик семиришга олиб келади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Инсон кам ухлаган пайтда унинг қонида овқатдан лаззатланиш ҳиссини кучайтирувчи кимёвий моддалар концентрацияси ошади. 

Олимлар тадқиқот ишларини олиб бориш учун кўнгилли, йигирма ёшдаги 14 та йигит ва қизни ёллашди. Улар тўрт кундан икки марта Чикаго университети клиникасида бўлишди: биринчи куни саккиз соатдан, иккинчи куни тўрт соатдан ухлашди. Тўйиб ухламаслик соатига ортиқча 17 килокалория сарфланишига сабаб бўлиши аниқланди. Очлик ҳисси кучайганидан тадқиқот қатнашчилари тўрт соат мобайнида ортиқча 300 килокалория тўплашган. Уларда асосан  ширинлик — печенье, конфет, чипс истеъмол қилиш истаги кучайган.

    Бошқа янгиликлар