АсосийJamiyat

Бу ҳафта Президент коррупцияга қарши курашиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади

'Бу ҳафта Президент коррупцияга қарши курашиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади'ning rasmi

Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири. 

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда ўз нутқи аввалида ОАВ вакилларини 3-май Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклади.

Шундан сўнг, Президент матбуот хизмати томонидан давлат раҳбари фаолиятини ёритиш учун жалб қилинган давлат ва нодавлат ОАВ вакиллари иштирокидаги ролик намойиш қилинди.

Брифингда Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ўтган ҳафта иш жадвалидаги муҳим воқеаларга қўшимча изоҳлар берди.

Келаётган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида кутилаётган  тадбирлар:

- Коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилади. Давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботи эшитилади.

- Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш, Токио олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини трансформация қилиш бўйича тақдимотлар бўлиши режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар