1

"Ангрен" кўмир кони 2021-2022 йиллар қишги мавсумига тайёрми?

ЖАМИЯТ 11.05.2021, 23:39
Теглар: Ангрен" кўмир кони
"Ангрен" кўмир кони 2021-2022 йиллар қишги мавсумига тайёрми?

  “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига 11 май куни ташкил этилган навбатдаги пресс-тур ана шу мавзуда бўлди.

   Ёқилғи очиқ усулда қазиб олинадиган “Ангрен” кўмир кони Марказий Осиёдаги йирик кон бўлиб, у республика эҳтиёжлари учун кўмирнинг 85 фоизини етказиб беради. 1948 йилда қуриб фойдаланишга топширилган конни реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича бир неча босқичли ишлар олиб борилди. Айни пайтда бу ерда 4 кубометрдан 16 кубометргача сиғимли қудратли экаскаваторлар, 130 тонна юк кўтара оладиган улкан “БелАЗ” самосвалларидан унумли фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнини темир йўл ҳамда конвейер транспортисиз ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Кўмир кони умумий узунлиги бир неча ўн чақиримга тенг темир йўлллари ва бир неча темир йўл станцияларига эга. 

  Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари журналистлари “Ангрен” кўмир конида фойдаланилаётган кон техникалари ҳамда кончиларнинг қайноқ меҳнат жараёни билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар бюджет ташкилотларига кўмир юклаш жараёнини ҳам бориб кўрдилар.. 

  Мутахассислар журналистларнинг кўмир қазиб олиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ ан саволларга атрофлича жавоб бердилар.

    Маълумот учун, жорий 2021 йилда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 4,45 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, бу ўтган йилдагига нисбатан 115,1%ни ташкил қилади. Тайёр маҳсулотнинг 3,3 млн. тоннаси иссиқлик электр станцияларига, 440 минг тоннаси бюджет ташкилотларига етказиб берилади.

                                                Марям САТТОРОВА

                                                     "Даракчи" мухбири

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1