«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 37-туридан ўрин олган «Интер» (3:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Тўп учун курашиш истаги мавсумнинг қолган ўйинларида ҳам бўлиши керак эди. Агар бошидан шундай ҳаракат қилганимизда, ҳозирда кучли тўртлик учун кураш олиб бормаётган бўлардик. Хатоларимиз жуда кўп эди.
Мавсум давомида тез-тез бизга нима етишмаётгани ҳақида савол бердик. Ичкарида олов йўқ эди. Уни яна ёқишимиз керак эди. Йигитлар муҳим баҳсларда ҳамма нарса қилишлари мумкинлигини исботладилар.
Бизда таркиб яхши. Ўсиш ва муваффақиятга эришиш учун имконият бор.
Роналду захирага олинганидан биринчи бор хурсанд бўлди. Бизда бир ўйинчи кам эди ва бу ҳимояга таъсир кўрсатарди. Криштиану кийиниш хонасида хурсанд кўринди ва жилмайиб турарди», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.






