2021 йил 16 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96893 (+223) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 8 нафари Наманган вилоятида,
- 23 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 5 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 42 нафари Тошкент вилоятида,
- 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
- Наманган вилоятида 5 нафар,
- Самарқанд вилоятида 51 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
- Фарғона вилоятида 8 нафар,
- Тошкент вилоятида 23 нафар,
- Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92303 (+192) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 670 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3920 нафар бемор даволанмоқда.






