“АрМИ” халқаро ўйинларида бу йил Ўзбекистон 24 та йўналишдаги мусобақаларда иштирок этиши режалаштирилмоқда. Уларнинг 2 таси “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” мусобақалари – юртимизда (Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ дала ўқув майдонида) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар бермоқда.
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси 16 та йўналишдаги мусобақаларда иштирок этиб, 14 та совринли ўринларни эгаллаган эди ва якунда 32 та давлат ўртасида фахрли 3-ўринга сазовор бўлди. Жамоа аъзолари умумий ҳисобда 9 рекордни қайд этишди. Мусобақаларда 3 та
1-ўрин (“Содиқ дўст”, “Йўл патрули”, “Ҳарбий-тиббий эстафета” ), 8 та 2-ўрин (“Хавфсиз маршрут”, “Эльбрусс халқаси”, “Отлиқ марафон”, “Қуролсоз уста”, “Қўшинлар разведка аълочиси”, “Артиллерия олови устаси”, “Мерганлар марраси”, “Ҳарбий ралли”), 3 та 3-ўрин (“Дала ошхонаси”, “Хавфсиз муҳит”, “Автозирхли техника устаси”) қўлга киритилди
2021 йилда эса илк маротаба яна 8 та мусобақа :
- “Ишончли қабул”;
- “Десантчи взводи”;
- “Армия маданияти”;
- “Қутб юлдузи”;
- “Мухандис формуласи”;
- “Армия тактик ўқчиси”;
- “Профессионал мерган”;
- “Саян юриши” да Мудофаа вазирлиги ўз жамоалари билан қатнашиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14-16 апрель кунлари Россия Федерациясининг “Ергакий” тоғ марказида 7 та давлат – Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Абхазия Республикаси, Жанубий Осетия Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси жамоалари иштирокида бўлиб ўтган “АрМИ” ўйинларининг “Саян юриши” мусобақасида Мудофаа жамоалари фахрли III-ўринга сазовор бўлиб қайтди.
Дилбар АБДУНАБИЕВА






