1

Тожикистонда ўзбек киноси кунлари давом этмоқда

МАДАНИЯТ 20.05.2021, 11:45
Тожикистонда ўзбек киноси кунлари давом этмоқда

Тожикистон Республикасида 2021 йилнинг 19-22 май кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган  “Ўзбек киноси кунлари” давом этмоқда.

Гуруҳ таркибида Ӯзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Теша Мӯминов, Ӯзбекистонда хизмат кӯрсатган артист Тоҳир Саидов, Ӯзбекистонда хизмат кӯрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедов каби таниқли кино арбобларт бор..

Ўзбекистонлик ҳайъат аъзоларини “Тожикфильм” давлат муассасаси директори Маҳмасаид Шоҳиён бошчилигидаги тожик киноижодкорлари кутиб олишди. Учрашув чоғида ҳар икки  мамлакат кинематографиясининг тарихи бир-бирига чамбарчас боғлиқлиги таъкидланди.

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари дастлаб Тожикистон Оммавий ахборот воситалари академиясида бўлиб, матбуот анжуманида иштирок этишди. ЎЗбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов ҳамда Тожикистон ОАВ академиясираҳбари Саъдий Маҳдий Исматзода икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорлик, хусусан миллий меди-макон ва кинематогрифияни ривожлантириш юзасидан ўз фикрларини билдиришди. 

Жумладан, Ф.Абдухолиқов Янги Ўзбекистонда журналистика ва кинематография соҳаларида  юз бераётган ўзгаришлар, нодавлат телеканаллар фаолияти, сўнгги йилларда ўзбек киносида кўзга ташланаётган янгиланишлар, бу борада кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди.  Ҳар икки мамлакатнинг кино ва медиа соҳаси вакиллари малакасини ошириш, бу борада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритдли. 

  Шундан сўнг ўзбекистонлик киноижодкорлар Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги миллий кутубхонага ташриф буюришди. Мазкур кутубхонада уч ярим миллион нусхадан ортиқ турли тиллардаги китоблар, газета ва журналлар сақланмоқда.. Кутубхона раҳбари Жумахон Файзализода  меҳмонларга ушбу зиё масканнинг тарихи, ундаги нодир қўлёзмалар хусусида сўзлаб берди. Кутубхонага “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумидан чоп этилган китоб-альбомлар тўплами совға қилинди. 

  Кутубхонанинг нодир манбалар бўлимида Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Мирзо Бедил, Абдурраҳмон Жомий сингари улуғ алломаларнинг қўлёзмалари ўрин олган. Улар орасида Алишер Навоийнинг 1801 йилда Бухоро амирлигида кўчирилиган “Хамса” қўлёзмаси меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. 

  Ўзбекистонлик меҳмонлар  шу куни Душанбе шаҳридаги Алишер Навоий боғига ташриф буюришди. Тадбирда ҳазрат Навоийнинг шеърларидан намуналар ўқилди. Мазкур боғ 2018 йилда очилган, унинг очилишида икки давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон иштирок этишган. Боғ тўрида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари қад ростлаган. Меҳмонлар улуғ мутафаккарлар пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

  Кечки пайт Душанбе шаҳридаги “Ватан” кинотеатрида “Тожикистонда ўзбек киноси кунлари”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фирдавс Абдухолиқов ва Маҳмасаид Шоҳиён мазкур анжуманнинг икки мамлакат маданий ҳаётида тутган ўрни, ўзбек ва тожик кинематографиясини ривожлантириш бўйича кўзда тутилаётган лойиҳалар, , хусусида сўз юритишди. 

–Ҳар икки мамакат киноси тарихида муштарак тақдирларни кўришимиз мумкин, - деди Ўзбекистон киноматография агентлиги раҳбари Ф.Абдухолиқов. – Хусусан ўзбек киноси рижига улкан ҳисса қўшган машҳур кинорежиссёр Комил Ёрматов Тожикистонда, Конибодомда туғилиб ўсган бўлса, тожик киносининг машҳур намояндаси Борис Кимёгаров, тожик киносида ёрқин из қолдирган Анвар Шукуров, Самариддин Саъдиев сингари актёрлари Самарқандда туғилган. Тожик фильмларида кўплаб ўзбек санъаткорларини кўришимиз мумкин. Ўзбек фильмларида ҳам бир қатор тожик актер ва актрисалари ўзига хос образлар яратишган. Ана шу тарихий анъаналарни давом эттиришимиз керак. 

  Ўз навбатида “Тожикфильм” раҳбари М.Шоҳиён ҳам Ўзбекистонни қатор шаҳарларила фильмлар суратга олгани, келгусида ўзбекистонлик киноусталар билан ҳамкорликда янги фильмлар яратиш лозимлигини қайд этди.Таниқли тожик хонандалари ижросида ўзбек ва тожик тилларидаги куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шундан сўнг томошабинларга режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан 2020 йилда суритга олинган “Илҳақ” бадиий фильми намойиш қилинди. Томошабинлар фильмни ҳаяжон билан қарши олишди. 

–Мен Суғд вилояти Диваштичтуманиданман, - дейди Тожикистон Давлат маданият ва санъат институти талабаси Дурдона Расулова. – Бу фильмни олдин ҳам онам билан томоша қилганмиз. Фильм нафақат ўзбек, балки тожик халқининг ҳам уруш йилларидаги тақдири ҳақида десак хато бўлмайди. Чунки бизнинг мамлакатимизда ҳам худди ушбу фильм қаҳрмонлари сингари матонатли инсонлар кўп бўлган. Шу боис томошаниблар ушбу фильмни катта ҳаяжон билан томоша қилди.

  Тожикистон Республикасида Ўзбекистон киноси кунлари давом этмоқда. Бугун 20 май куни ўзбек кино усталари Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрига ташриф буюришади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1