Хитойнинг Гуандун провинциясияда яшовчи эркаклар 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўзига хос акция уюштирди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Бир қатор эркаклар аёллар кўйлаги ва баланд пошнали оёқ кийимлар кийиб, баланд тоғ чўққисига кўтарилди. Акциядан кўзланган мақсад замонавий аёллар тўқнаш келадиган қийинчиликлар ва мураккабликларни яхшироқ ҳис этиш эди.
Акция иштирокчиларига сайёҳлар ва бошқа эркакларнинг нигоҳи қаратилгани боис, улар тепага кўтарилаётгандаги қийинчиликларни бошқаларга сездирмасликка уринди. Бироқ, тоғдан пастга тушаётганда кўпчилик эркаклар баланд пошнали оёқ кийимни ечиб ташлади.
Мазкур акция ҳақидаги маълумотлар People's Daily нашрининг Facebook`даги саҳифасида эълон қилинди ва қисқа вақт ичида саккиз мингдан кўпроқ “лайк” йиғди.





