АсосийJamiyat

YouTube тармоғидаги барча видеоларда 1 июндан бошлаб реклама пайдо бўлади

'YouTube тармоғидаги барча видеоларда 1 июндан бошлаб реклама пайдо бўлади'ning rasmi

Бу ҳақда АҚШнинг YouTube видеохостинги раҳбарияти ўз блогида эълон қилди.  Компания 2021 йил 1 июндан ушбу платформага жойланган барча видеоларга реклама роликларини қўшади.

 Ёзнинг биринчи кунидан Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда YouTube'нинг янгиланган фойдаланиш шартлари, жумладан, видеохостинг орқали контентдан пул ишлаш ҳуқуқи амал қила бошлайди. Бунга кўра, ҳатто YouTube'нинг «Ҳамкорлик дастури»га уланмаган видеоларга ҳам реклама жойлаштирилади.

Шунингдек, AҚШдан ташқарида яшовчи барча контент яратувчиларнинг даромадлари роялти ҳисобланади ва AҚШ қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади. (Изоҳ: «роялти» — патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, франчайзалар, табиий ресурслар ва бошқа мулк турларидан фойдаланганлик учун лицензия тўлови тури, одатда пул билан бериладиган даврий компенсация). Бироқ, бунда фақатгина AҚШда томоша қилингани учун олинган даромадлар солиққа тортилади. Бу нафақат томоша қилишдан келадиган даромадларга, балки YouTube Premium, суперчат ва ҳомийлик масалаларига ҳам тааллуқли.

Шу муносабат билан барча муаллифлар солиқ маълумотларини — ИНН, юридик шахс номи ва тижорий номини Google AdSense хизматига 31 майга қадар юбориши керак. Aгар ушбу маълумотлар белгиланган муддат ичида юборилмаса, видеохостинг томоша қилишлар сони орқали тушган даромаднинг 24 фоизигача ўзида сақлаб қолиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар