АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади

'Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди.
 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 июнь куни Эронда навбатдаги президентлик сайлови бўлиб ўтди ва унда 60 ёшли сиёсатчи Иброҳим Раисий номзоди ғалаба қозонди. 

    Бошқа янгиликлар