Юк контейнерида хорижий мамлакатдан юртимизга олиб келинган хўжалик моллари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда "Даракчи.уз" манбаси маълум қилди.
Аниқланишича, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати 1 млрд 278,5 млн. сўмлик 9 турдаги оёқ кийим ишлаб чиқариш учун хом ашёлар, тикув машиналар, матолар, тасмалар каби товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.