ДТМ 2021-2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
Хабарга кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 277 528 нафар.
Таълим шакли бўйича:
Кундузги таълим шакли – 167 395 нафар;
Сиртқи таълим шакли – 102 646 нафар;
Кечки таълим шакли – 7 487 нафар.
Тиллар кесимида:
Ўзбек тили – 235 265 нафар;
Рус тили – 34 529 нафар;
Қорақалпоқ тили – 6 432 нафар;
Бошқа тиллар – 1 302 нафар.
Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:
Тошкент давлат педагогика университети - 9 790 нафар;
Ўзбекистон миллий университети – 9 580 нафар;
Наманган давлат университети – 8 926 нафар;
Жиззах давлат педагогика институти – 8 625 нафар;
Урганч давлат университети – 8 068 нафар.






