1

"Барча китоблар қайтариб олинади" – Мусулмонлар идораси “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобидаги хатоликлар бўйича баёнот берди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 15:35
Теглар: Мусулмонлар идораси
"Барча китоблар қайтариб олинади" – Мусулмонлар идораси “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобидаги хатоликлар бўйича баёнот берди

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат берди. 

Маълум бўлишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетган.

Китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили-фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этди ҳамда барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўради.

Муаллифлардан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев (“Эшон Бобохон” масжиди имоми) эса ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани, балки ушбу ҳурматли домланинг розилигисиз номлари ёзилгани маълум бўлди. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради.

Нашрга тайёрловчилар “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобини қайтариб олишни ўз зиммасига оладилар. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри “Чорсу” мавзесида жойлашган “Китоблар дунёси” мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммаларига олади.

"Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ва Ислом динининг энг буюк шиори экани нуқтаи назаридан Ўзбекистон мусумонлари идораси Қуръони карим билан боғлиқ матнларни чоп этишда нашриётлар ва босмахоналар масъулларидан диққат-эътиборни жиддий қаратишга чақиради",–дейилади идора баёнотида.

Шарҳлар

Умра зиёратчилари энди рўйхатга ёзилиш учун 14 кун кутишмайдими? Диний идора маълумот берди

27.10.2021, 22:07

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлган мусулмонлар 14 кун кутишига доир талаб бекор қилинди, деган мазмундаги хабар тарқатилди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси тарқалган...
Ўзбекистонда катта магистрал йўллар бўйида масжидлар қурилади (фото)

30.05.2021, 15:04

Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими хабар берди. Маълум қилинишича, “Тошкент–Термиз” – М-39 автомагистрал йўлининг Жиззах вилояти Пахтакор...
Шайх Абдулазиз Мансур оиласи оғир жудоликка учради

08.03.2021, 15:50

Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг фарзанди Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шайх оиласидаги йўқотиш...
Мусулмонлар идораси телеграмдаги пуллик ўйинларнинг гуноҳ эканлигидан огоҳлантирди

26.11.2019, 12:25

 Ҳозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1