1

Самвел Бабаян: Филиппинга қарши эртанги ўйин осон кечмайди

СПОРТ 23.03.2016, 14:04
Самвел Бабаян: Филиппинга қарши эртанги ўйин осон кечмайди

Эртага, 24 март куни Жаҳон чемпионати–2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Филиппин футболчиларига қарши кураш олиб боради. 

Мазкур ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

“Эртанги рақибмизга ҳурмат билан қараймиз. Кучли мутахассисга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнайммиз. Эртага тартибли ҳаракат қилиб, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз ва мухлисларни ҳурсанд қилишимиз керак. Ўйинга барча футболчиларимиз тайёр. Сардор Мирзаев мавсумни яхши бошлади. Чемпионлар Лигаси, Олий Лига ўйинларида голлар киритди ва шу сабабли ҳам кенгайтирилган таркибдан ўрин олганди. Бироқ ҳужумкор футболчиларимиз гуруҳи кенг ва танлов имконияти катта. Шу сабабли ҳам 23 футболчидан иборат таркибга кирмай қолди. Бироқ у терма жамоага номзод футболчи бўлиб қолаверади ва уни доим кузатиб борамиз. Манилада 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қарамай, эртага ўйин осон кечади, деб ўйламайман, – дейди Самвел Бабаян. 

Ўзбекистон – Филиппин учрашуви эртага, “Бунёдкор” стадионида, соат 18:00 да бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1