1.Агар инсон бирон нарсадан қийналаётган бўлса мақсадсиз шаҳар кўчаларини кезиб юриши мумкинми?
А. Агар бу унга ёрдам берса, албатта мумкин;
Б. Сиз ҳали бу усулни қўллаб кўрмагансиз, балки чиндан ҳам ёрдам берар;
В. Бундай сайрлар бефойда эканлигига ишонасиз.
2. Сафарга кетаётган вақтингизда дугонангиз кутилмаганда бирга боришдан бош тортди. Ёлғиз йўлга тушишингизга тўғри келди, нима қиласиз?
А. Бундай ҳордиқ сизни қониқтирмайди. Сиз ҳам билетингизни топшириб уйда қоласиз;
Б. Бу албатта ёқимсиз ҳолат, аммо шу билан бирга фожиа ҳам эмас;
В. Қандай яхши! Энди бир ўзингиз қолиб, истаган ишингиз билан машғул бўласиз.
3. Бир ёки икки соатлардан сўнг учрашувингиз бор...
А. Бу вақт ичида соатларга қарашдан бошқа ҳеч нарса қилмайсиз;
Б. Қолган вақт ичида ўзингизни бирор бир машғулот билан чалғитишга ҳаракат қиласиз;
В. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Сиз ёлғизликдан зерикмайсиз.
4. Кечки пайт гулхан атрофида ўтирибсиз...
А. Ёнаётган гулхан ажойиб манзаралардан биридир;
Б. Оловнинг оташ тили сизда ижобий ҳисларни уйғотади, аммо сиз соатлаб буни томоша қилиб ўтиролмайсиз;
В. Гулхан сизга ҳеч қандай таъсир этмайди.
5. Телефон қўнғироғи сизни юмушингиздан чалғитди...
А. Бевақт қўнғироқ қилган одамни лаънатлайсиз;
Б. Хотиржамлик билан қўнғироқга жавоб берасиз ва сухбат қурасиз;
В. Қўнғироқга жавоб бермайсиз ва ишингизда давом этасиз.
6. Шаҳар бўйлаб пиёда сайр қилишга муносабатингиз қандай?
А. Бу сизга яхши кайфият бағишлайди;
Б. Бу жуда толиқтирувчи машғулот;
В. Бундай сайрлар кайфиятингиз ва ҳамроҳингизга қараб баъзан ёқимли, баъзан эса зерикарли бўлади.
7. Маълум бир сабабларга кўра янги йилни ёлғиз кутиб олишга мажбурсиз.
А. Ҳечқиси йўқ, бу кайфиятингизни буза олмайди;
Б. Ёлғизликдаги байрам байрам эмас;
В. Нимаям қилардингиз, байрамни ёлғиз кутиб оласиз.
8. Туғилган кунингизда кўп меҳмон кутасизми?
А. Йўқ. Фақат энг яқин инсонларингизнигина;
Б. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ахир меҳмонларсиз байрам татирмиди?
В. Ҳар доим ҳам эмас, баъзида.
9. Сизга нотаниш бўлган инсонлар даврасидасиз...
А. Улар билан яқиндан танишишга ҳаракат қиласиз;
Б. Сизга ноқулай бўлади, аммо билдирмасликка ҳаракат қиласиз;
В. Суҳбатда қатнашмаслик учун ўзингизни ёмон ҳис қилаётганингизни айтасиз.
10. Совға улашишни ёқтирасизми?
А. Албатта, кимгадир қувонч улашиш бу ёқимли;
Б. Йўқ. Чунки совға танлаш сизга қийинчилик туғдиради. Шу билан бирга ортиқча сарф-харажатга тобингиз йўқ;
В. Ёмон кўрасиз. Аммо совға беришга мажбурсиз.
11. Болалигингизда актриса бўлишни орзу қилганмисиз?
А. Ҳа. Аммо бу фақат болаларча орзу бўлган холос;
Б. Нима учун фақат болаликда? Сиз ҳозир ҳам мамнуният билан саҳнада рол ижро этган бўлардингиз;
В. Йўқ. Болалигингизда ўқитувчи бўлишни орзу қилгансиз.
12. Сиз нотаниш шаҳардасиз ва сизга керакли кўчани топа олмаяпсиз...
А. Муаммо йўқ. Кўчадаги йўловчилардан ёрдам сўрайсиз;
Б. Ўзгаларнинг кўмагисиз керакли кўчани топишга ҳаракат қиласиз;
В. Матбуот дўконидан шаҳар харитасини сотиб оласиз ва у орқали йўналишни аниқлайсиз.
Жадвал орқали тўплаган балларингизни ҳисоблаб чиқинг.
Саволлар А Б В
1 2 1 0
2 0 1 2
3 0 1 2
4 2 1 0
5 1 0 2
6 2 0 1
7 2 0 1
8 2 0 1
9 0 1 2
10 0 2 1
11 0 1 2
12 0 2 1
0 баллдан 8 баллгача. У сизни ташлаб кетиши мумкин эмас: сиз ёлғиз қололмайсиз, чунки кўпчилик қуршовида бўлиб ўргангансиз. Ҳеч бўлмаганда баъзан ўз хаёлларингиз билан ёлғиз қолиб кўринг. Акс ҳолда кутилмаган муаммоларни ечишда қийинчиликка дуч келишингиз мумкин.
9 баллдан 16 баллгача. У сизга худди туғишганларингиздек яқин ва қадрдон. Аммо баъзи пайтларда ёлғиз қолгингиз, тўпланиб қолган муаммоларингиз тўғрисида ўйлаб кўргингиз келади. Ёлғизликда ўтказган вақтингиз сизга яхши таъсир қилади. Шундан сўнг сизнинг жуфтингизга ва яқинларингизга муносабатингиз янада яхшиланади.
16 баллдан юқори. Атрофингиздагилардан узоқда бўлишни орзу қиласиз. Кун воқеалари ва ўзингизнинг қилган ҳаракатларингизни тўғри баҳолаш учун сизга ёлғизлик керак. Бунинг ёмон томони йўқ, албатта. Аммо одамлардан қочиб юраверсангиз жуфтингиз сизни ташлаб кетиш эҳтимоли бор.





