13 июль куни соат 15:45 ларда Мингбулоқ тумани «Балиқчи-Мингбулоқ-Пунгон» йўлининг 63 кмда, Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






