АсосийJamiyat

Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 15:00ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Паркент-Кумушкон” йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. "HOVO" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган. 

Натижада:

1) ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги “ГАЗ-24”;

2) ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги "Спарк";

3) ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги"Нексия";

4) ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги "Спарк";

5) ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги "Ласетти";

6) ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги “Газел”;

7) ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар