АсосийJamiyat

Вафот этган қариндошнинг банкдаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотлар қай тартибда олинади?

'Вафот этган қариндошнинг банкдаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотлар қай тартибда олинади?'ning rasmi

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда  аҳолидан келган ушбу саволга қуйидагича жавоб берилди: 

"Мижоз тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотлар, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан 5 иш куни ичида тақдим этилади.

Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқламайдиган ҳужжатлар олинган тақдирда, банк мурожаат қилган шахсни у сўраган маълумотларни тақдим этиш имконияти йўқлиги хусусида 3 иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиши шарт".

    Бошқа янгиликлар