АсосийSport

Бугун Ўзбекистон термаси Филиппинга қарши майдонга тушади

Бугун, 24 март куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати–2018 ва Осиё Кубоги–2019 футбол турнирларига иккинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинга қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувга бўлган эътибор жуда юқори. Сабаби, терма жамоамиз ғалабага эришса “H” гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. Терма жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар