1

Сирдарёда 24/7 режимда ишловчи 360 градусгача айлана оладиган видеокамералар ўрнатилмоқда

ЖАМИЯТ 23.07.2021, 10:48
Сирдарёда 24/7 режимда ишловчи 360 градусгача айлана оладиган видеокамералар ўрнатилмоқда

Янгиер шаҳрида  24 соат давомида фиксация қилиш учун 360 градусгача айлана оладиган видеокамераларни ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда. 

Ушбу ишлар давлат раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган илғор лойиҳалардан бўлган "Хавфсиз ва ақлли шаҳар" дастури ижросини таъминлаш ва  содир этилиши мумкин бўлган хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳамда шубҳали шахсларни назоратда ушлаш ва уларни аниқлаш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Ушбу камералардан бири "Тошкент-Душанбе" М-34 халқаро йўлининг "Пахтакор" кўчаси билан кесишган қисмида жойлашган светофор жойлашган чорраҳада ўрнатилди. Бу турдаги кузатув камералари шаҳримиздаги барча чорраҳаларга ўрнатилади. Ушбу камералардаги тасвирларни кузатиб бориш учун шаҳар ИИБда алоҳида ходим бириктирилиб, назорат олиб борилиб, аниқланган қоидабузарликлар ёки хуқуқбузарликлар бўйича зудлик билан тегишли чоралар кўриб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1