1

Андижонда итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилаётган шахс аниқланди (видео)

ЖАМИЯТ 23.07.2021, 11:38
Андижонда итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилаётган шахс аниқланди (видео)

21 июль куни ижтимоий тармоқларда ит сўйиш билан шуғулланаётган шахс борлиги ҳақида тарқалган видеохабарлар Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 июль куни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБга Андижон шаҳар СЭО ва ЖСХнинг 01-672-сонли хати ва тўпланган ҳужжатлари келиб тушган. Унга кўра, СЭО ва ЖСХ ходимлари томонидан Андижон шаҳар Ўзгариш МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатга асосан, Т.Келдиев кўчаси 75 уйда яшовчи фуқаро О.Ғ.нинг яшаш хонадони бориб ўрганилганида ушбу фуқаро хонадонида жами 12 та ит ва кучукларни уларни боқиш қоидаларини бузган ҳолда сақлаб келаётганлиги, шунингдек, ушбу хонада итнинг териси ва суяклари аниқланган. Шу сабабли О.Ғ томонидан сўйилган ит гўштлари гўшт маҳсулоти сифатида кимга ва қаерга берилганлиги ҳолатига аниқлик киритишда амалий ёрдам бериш сўралган.

Шунга асосан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ масъул ходими томонидан олиб борилган текширув жараёнида фуқаро О.Ғ охирги олти ойдан буён ўзининг истеъмоли учун итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилиб келганлиги, аммо ит гўштини гўшт маҳсулоти сифатида бирон бир шахсга сотмаганлиги ва топширмаганлиги аниқланди.

Иш бўйича тўпланган ҳужжатлардан келиб чиқиб, фуқаро О.Ғ ўзининг ушбу ҳаракатлари билан яшаш манзилидаги хонада ит боқишнинг қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 110-моддаси 1-қисмида ҳамда ҳайвон, жумладан, итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш оқибатида улар ўлишига сабабчи бўлганлиги учун 111-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қонунда ва унинг санкциясида ҳуқуқбузарни белгиланган жаримадан озод қилиш асослари назарда тутилмаганлиги сабабли ҳозирда фуқаро О.Ғ.дан ҳуқуқбузарлиги юзасидан белгиланган жаримани ундириш чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1