АсосийJamiyat

Нурмат Атабеков – бир кунда 60 мингта коронавирусга текшириш ўтказиш имконияти бор

'Нурмат Атабеков – бир кунда 60 мингта коронавирусга текшириш ўтказиш имконияти бор'ning rasmi

Аввалроқ, АОКАда «COVID-19»га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсирига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков Ўзбекистонда коронавирусга тест топшириш кўрсаткичи ҳақида маълумот берди. 

"Ўзбекистонда бир кунда 60 мингта коронавирусга текшириш ўтказиш имконияти бор. Ўтган йили касаллик авж олган даврда бир кунда 60 мингтагача текширув ўтказилган.

Ҳозирда 170 дан ортиқ ПЗР аппарати туну-кун, 3 сменада коронавирусга лаборатория ташхисини қўйиш билан шуғулланади. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда бир кунда ўртача 40 мингта текшириш ўтказиляпти",–деди Нурмат Атабеков. 

Бошқа янгиликлар