АсосийJamiyat

Мактабгача таълим тизимидаги ишлар муҳокама қилинди

'Мактабгача таълим тизимидаги ишлар муҳокама қилинди'ning rasmi

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Унда Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Mанзура Салимова, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари У.Бегимқуловнинг беш йил мобайнида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Қолаверса, вазирликнинг яқин келажакдаги истиқболли режалари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда таълим, шу жумладан, мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга урғу берди. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида қамров сонини ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда болажонлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш каби қатор масалаларга эътибор қаратиб, ўз таклифларини билдирди.

Тадбирда Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари мактабгача таълим бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди.

 

    Бошқа янгиликлар