1

Ҳаётий воқеаларга асосланган асар:“Жаҳаннамдан қочган аёл”

МУТОЛАА 25.03.2016, 15:58
Ҳаётий воқеаларга асосланган асар:“Жаҳаннамдан қочган аёл”

Наргиза Усанбоева

Малоҳатни жуда яқин танишим деёлмайман. Чунки у ҳаётимда бор-йўғи уч бор учраган. Лекин у қадар узоқ ҳам эмас. Сабаби, у ҳақда ҳамма нарсани биламан. Одатда бахт ҳақидаги ҳикоялардан кўра сизни даҳшатга соладиган қайғули ва фожиали лаҳзалари тўғрисида сўзлаган кишилар кўпроқ ёдингизда қолади ва юракка яқин оласиз. 

Малоҳат ана шунақа ўзимга яқин олган дугона-синглим. Дугона деганим — ҳар қандай мавзуда суҳбатлашиб, дардлашиб кетаверади. Синглим дейишимга сабаб — мендан ёши кичик. Хуллас, у фарзанди билан илк бор пойтахтга келганида, ижара уй топиш баҳонасида танишиб  қолгандим. Агар кўришиб қолсак, у ичидагини тўкиб солар, учрашмасак, бир-биримизни у қадар ёдга ҳам олавермайдиганлар тоифасидан эдик. Яқин-яқингача уни эсламай қўйгандим. Кутилмаганда тунов куни ишхонамга келибди.

— Опа, Малоҳатман! Ассалому алайкум! Анув-чи, аввал Марғилонни, кейин Тошкентни, сўнг Москвани кезган Мало-бало! — ўзимнинг гапимни ўзимга қайтарди у. 

Мен уни ростдан ҳам Мало-бало дердим. Шу гапни айтиши билан танидим. 

— Пастдаман, опа! Ҳар доимгидек ишим тушгани учун келдим. Лекин бу сафарги ишимнинг халққа фойдаси бор, — деди у.

—  Ҳозир тушаман... 

Ишхонамизнинг иккинчи қаватидан югургилаб тушиб, биринчи қаватда жойлашган, муштарийлар қабул қилинадиган хонага кирдим. Хонадаги диваннинг бир четида қимтинибгина ўтирган аёлни даставвал таниёлмадим. Қаеридир Малоҳатни эслатарди, аммо худди унга ўхшаш ёши каттароқ опасиними, қариндошиними кўраётгандек эдим. 

—  Мало? — дедим “бало” сўзини айтишга журъат топа олмай. 

—  Опа! — югуриб келиб бўйнимдан қучиб олди у. 

— Ўзингизмисиз? Нима бўлди? — Малоҳатнинг бу қадар ўзгариб, қаримсиқ ва озғин бўлиб қолганини ҳазм қилолмаётгандим. 

— Жаҳаннамдан қочиб келдим, опа! Аввал Мағилондан ёнингизга қочиб келган бўлсам, кейин Москвага қочдим. Сўнг... тўғри дўзахга бориб қолдим...

Асарнинг давомини "Даракчи" газетасида ўқишингиз мумкин...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1