1

“Муҳаббат тафти”: Шьямнинг режаси қил устида, Кхуши эса тўй ташвиши билан банд

СУҒДИЁНА 26.03.2016, 15:25
Теглар: Кино
“Муҳаббат тафти”: Шьямнинг режаси қил устида, Кхуши эса тўй ташвиши билан банд

Сериалнинг асосий  қаҳрамонлари Арнав, Кхуши  ва Шьям ўртасидаги муносабатлар ҳадемай ечимини топади. Қизиқ, сериал режиссёрлари уч инсон тақдирини қандай ҳал этишмоқчи? Бу ҳақда биринчилардан бўлиб, биз таништирамиз. «Менинг юртим» каналидаги севимли сериалингизнинг воқеалар ривожи билан танишинг. 

•  Кхушинни саҳнага чиқариб юборишади. Қизни ноқулай вазиятдан қутқариш учун Нани, Арнавни йўлга солади. Иккисининг чиқиши томошабинларга маъқул келади. Танловдан кейин улар яна тортишиб қолишади. 
•  Саҳнада ўзини йўқотиб қўйган Пайял, Манорамадан дакки эшитади. «Атай қилдим, совғага қўйилган пул биздан кўра мухтожроқ одамларга керак» дейди ўзини оқлаб. Тоби қочган Анжали, Кхуши ва Шьямни дорихонага юборади. 
•  Дорихонада Шьям ўзини қўпол тутади. Тўй ҳақида гап бошлаган Кхушин, Арнавнинг жавобидан хафа бўлади. Арнавнинг Анжелига қилаётган меҳрибончилиги Кхушинни ранжитади. 
•  Арнавни ухлаяпти деган хаёлда Кхуши Лакшмига ўз режасини сўзлаб беради. Анжали Арнавга Кхушиннинг аҳволини баён қилади. Анжалининг гапига кўра, Арнав севиб қолишдан қўрқади. 
•  Кечки овқатга кечиккан Арнавни, Кхуши овқат қолдирмай жазолайди.  Силласи қуриган Арнавни Анжали овқатлантириб, Кхушинни айбдорга чиқаради. Ўзи эса туни билан Арнавнинг ёнида қолади. 
•  Шьям, Арнав жовонининг калитини ўмармоқчи бўлади. Уни кўриб қолган Кхушининг жаҳли чиқади. Шундай бўлсада, Шьям калит нусхасини қўлга киритади. Рўмолчадаги Кхушининг лаб бўёғи изи ва у фойдаланадиган атир ифори Арнавнинг ҳамиятига тегади. 
•  Арнав, Кхуши билан кетишга рози бўлади. Гарима ва Мадхумати уларнинг келишига уйни йиғиштира бошлашади. Баббли олиб чиққан совунда Шьям жовон калитининг нусхасини тушириб олганди. Улар буни билишармикан?
•  Шьям Бабблининг қўлидаги совунни кўриб, уни олиб қўяди. Арнав яроқсиз ҳолга келган совутгични тузатмоқчи бўлиб, Мадхуматининг дўстларига ҳалақит беради. Пайял, Баббли билан дўстлашишни хоҳлайди аммо Мадхумати бунга қарши чиқади. 
•  Мадхуматининг дўстларига ёш келин-куёларни таништиришади. Улар Арнав ва Кхушига бахт тилашади. Арнав уйга янги совутгични олиб келиб, яқинларини ранжитади. Совутгични ишга туширганида эса қўшниларнинг уйида чироқ ўчади. 
•  Шьям жовон калитининг нусхаси учун ҳисоб-китоб қилаётганини Арнавнинг отаси кўриб қолади. 
•  Арнав, Кхушини тергагани учун ўзини айбдор ҳис қилади. У Кхушининг моддий тарафдан қийналиб қолганини билиб, қандай қилиб ёрдам кўрсатиш мумкинлигини ўйлайди.  Кхуши, Гаримага она деб мурожаат қилишини айтади. Бу Арнавга маъқул келмайди. 
•  Мадхумати, Кхуши ва Притика дўстлиги ҳақида сўзлаб беради. Тўй ташвишлари Арнавнинг жиғига тегаяпти. Шьям, Арнав ўзига тегишли меросни Анжалига қолдираётганидан хабар топади. Буёғи у қандай йўл тутади?
•  Шьямнинг юборган такбрикномасини кўриб қолган Арнав қаттиқ ғазабланади ва ундан узоқроқ юришини тайинлайди. Кхуши, Притиканинг оиласини ҳақоратлагани учун куёв тарафдан хафа эканлигини айтади. Кхуши Гаримега ўз ҳаёти ҳақида ёлғон сўзлайди. Уларнинг суҳбатини пойлаб турганлар бор.

Шарҳлар

Айни дамда “Киночилар уйи”да “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бошланиш арафасида

22.12.2021, 17:56

Бугун, 22 декабрь куни Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири...
Франция: Энди киноларга ҳам махсус йўлланма билан киритилади

21.07.2021, 17:46

Франциядаги маданий ва кўнгилочар жойлар энди фақат рақамли вакцина олганлик ҳақидаги махсус паспорт эгалари учун  очиқдир, бу Президент Макрон томонидан мамлакатда универсал эмлашни таъминлашга қаратилган...
Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тирик сайёра” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

27.04.2021, 16:34

“Тирик сайёра” ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан тасвирга олинмоқда. Пойтахтимизда қад кўтарган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган шоир...
Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1