1

Нима учун пневмониядан сўнг организмнинг тикланиши қийин?

ЖАМИЯТ 31.07.2021, 18:03
Теглар: Пневмония
Нима учун пневмониядан сўнг  организмнинг тикланиши қийин?

Сўнги кунларда коронавирусга чалинган беморлар ичида пневмония ҳолатлари ортмоқда. Уларнинг организмида  пневмониядан сўнг турли ўзгаришлар кузатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева  авж олаётган бу касаллик таъсирлари ҳақида сўз очди:

     — Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши осон жараён эмас. Бу ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.  

   Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб, мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.  

 

Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

  • Юқори нафас йўллари ва ўпка касалликлари;  
  • юрак касалликлари;
  • қон касалликлари;  
  • камҳаракат ҳаёт тарзи (бунда бироз жисмоний ҳаракатдан сўнг ҳам ҳансираш пайдо бўлиши мумкин);  
  • ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида.

 

Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат  

қилишингиз зарур!

 

Шарҳлар

Пневмония насл суриши мумкинми? Шифокор аниқлик киритди

04.12.2021, 17:43

Шифокорнинг сўзларига кўра, барча пульмонологик касалликлар ҳам наслдан наслга ўтмайди. Насл сурадиган касалликлар гуруҳига муковиcцидоз, бронхиал астма ва бошқа аллергик касалликлар киради."Оилада ота ёки она...
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 400 нафардан камайди, 15 кишида пневмония аниқланди

11.10.2021, 10:21

Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари 400 нафардан камайди, 2 нафар бемор вафот этди. Шунингдек, 15 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.Қайд...
Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди

04.10.2021, 11:06

Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди. Бу ҳақда  ССВ хабар берди.Унга асосан, сўнгги кеча кундузда Ўзбекистонда 450 нафарга яқин...
Кеча Ўзбекистонда 530 нафардан зиёд киши коронавирусга чалинди. 118 нафар кишида пневмония аниқланди

23.09.2021, 10:47

Кеча юртимизда 530 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Шунингдек 118 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1