АсосийSport

Токио-2020: Шапиев бронза учун курашни давом эттиради, Aбдуллаев учун олимпиада тугади

'Токио-2020: Шапиев бронза учун курашни давом эттиради, Aбдуллаев учун олимпиада тугади'ning rasmi

ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг эркин кураш баҳсларида кеча икки нафар вакилимиз мағлубиятга учрашган, аммо рақибларининг финалга йўл олиши натижасида уларда брона медали учун курашиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

-86 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Жавраил Шапиев ўтиш босқичининг илк беллашувида швейцариялик Стефан Райтмут устидан 5-1 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди бронза медали учун Россия Олимпия қўмитаси номидан қатнашаётган уч карра Европа чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Aртур Наифонов билан беллашади.

Яна бир вакилимиз Ғуломжон Aбдуллаев эса афсуски чорак финалдаги аламли мағлубиятдан кейин ўзига келиб улгурмаган шекилли, ўтиш баҳсида AҚШ вакили Томас Патрик Гилманга имкониятни бой берди. Шу тариқа ёш полвонимиз учун Олимпия ўйинлари тугади.

    Бошқа янгиликлар