1

Жейми Варди Англия термасидаги дебют ўйинини супер гол билан нишонлади (Видео)

СПОРТ 29.03.2016, 10:12
Жейми Варди Англия термасидаги дебют ўйинини супер гол билан нишонлади (Видео)

Англия терма жамоаси Евро–2016 мусобақасига тайёргарлик кўриш мақсадида Германия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур ўйинда инглизлар 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. 

Жорий мавсум сенсациясига айланган “Лестер Сити” ҳужумчиси Жейми Варди Англия терма жамоасида ўз дебют учрашувини ўтказди. 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган ва ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида Англия терма жамоаси устози Вардини захирадан майдонга туширди. 5 дақиқа ўтар-ўтмас, у гол киритиб, ҳисобни тенглаштиради. 

Якунда эса Англия 3:2 ҳисобида зафар қучди. 

29 ёшли ҳужумчининг голи чиройли чиқиш билан биргаликда, ўта маҳоратли амалга оширилди: Варди товони билан зарба бериб, дунёнинг энг кучли дарвозабони Мануэль Нойерни доғда қолдирди. 

Қуйида Вардининг голидан баҳра олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1