АсосийJamiyat

Кеча Ўзбекистонда 426 мингдан ортиқ одам эмланди ва кунлик рекорд қайд этилди

'Кеча Ўзбекистонда 426 мингдан ортиқ одам эмланди ва кунлик рекорд қайд этилди'ning rasmi

5 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 426 360 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 348 649 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 60 393 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 17 318 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 092 456 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 6 072 469  нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 2 173 948 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 846 039 нафарни ташкил қилди.  

 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 297 358 нафарни ташкил қилмоқда.

 

5 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Тошкент вилояти (47 497 доза),
  • Самарқанд вилояти (42 990 доза),
  • Сурхондарё вилояти (41 044 доза),  
  • Фарғона вилояти (38 826 доза)
  • банд қилди.

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  •  Наманган вилоятида 1 118 160 доза,  
  •  Фарғона вилоятида 1 117 680 доза,  
  • Андижон вилоятида 996 112 дозани ташкил қилмоқда.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар