Халқ демократик партияси президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» маълум қилди.
Халқ демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисовани номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.
Энди унинг номзоди партия қурултойи томонидан тасдиқланиши керак.






