АсосийJinoyat

Қувада “каннабис” парваришлаган шахс фош бўлди

'Қувада “каннабис” парваришлаган шахс фош бўлди'ning rasmi

27 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, толмозор МФЙ ҳудудида яшовчи Э.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 11 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар