“Аэрофлот” авиакомпаниясининг “Пхукет-Москва” йўналишида учаётган A330 самолёти йўловчилардан бирининг ножўя хатти-ҳаракатлари туфайли Тошкент шаҳрида мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.
Ҳаво лайнери Тошкент шаҳрига соат 15:30 ларда мажбурий қўнишни амалга оширган. У тахминан 16:30 ларда ҳаракатни давом эттириши керак.





